Главная » Статьи » Qiziqarli va foydali

Somnambulizm (uyquda yurish yoki lunatiklik)


 

 

Сомнамбули́зм ( лот. somnus — уйқу ва ambulo — юраман, халқ орасида Лунатизм деб номланади) —шундай холатки, бунда инсон ухлаётган пайтида турли харакатларни бажаради. Инсоннинг хулқ- атвори атрофдагиларда ҳеч қандай шубха уйғотмайди, чунки у соғлом одамдек харакатланади. Аслида эса "лунатик” ўзини тушида кўраётган воқеаларга монанд тутади. Уйқуда юриш холати   суст уйқунинг чуқур  фазасидан чиқиш вақтига тўғри келади. Бунда кўзлар очиқ бўлади, юз ифодаси "тошдек қотган” ҳолатда бўлади, инсон тўсиқлардан ўта олади, баъзида саволларга жавоб қайтаради. Лекин барча харакатлар онгсиз равишда бажарилгани учун инсон уйғонганидан сўнг уларни эслай олмайди. Лунатикларни уйғотиш жуда мушкул, яҳшиси уларни аста-секин ўрнига етаклаб бориб ётқизиш зарур. Лунатиклик қандайдир асаб касалликларининг белгиси деб қараш тўғрироқ бўлади.

 

Эскирган лунатизм номи лотинча lunaticus — ақлсиз ва  luna — ой сўзларидан келиб чиққан. «Лунатизм» атамаси қадимий халқларда ойнинг инсон рухиятига бўлган таъсири тўғрисидаги тасаввурларидан келиб чиққан. Лекин ойнинг бу касалликка ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Фақатгина юраётган одамни ой ёруғида аниқ кўриш мумкин бўлганлиги учун ушбу атама сақланиб қолган. Касал одам ой чиқмаган қоронғу тунларда ҳам юриши мумкин, бироқ уни ҳеч ким кўрмайди.  Инсонлар уйқу вақтида онгсиз бажарган хатти-харакатлари натижасида ўзларига турли ҳилдаги жарохатларни етказадилар, баъзида деразадан кўчага тушиб кетадилар. Уларнинг ҳаёлида дераза эшик бўлиб кўринади. Баъзида лунатиклар ўзларини агрессив (важохатли) тутадилар ва ёрдам бермоқчи бўлган яқинларига нисбатан куч ишлатадилар. Кўпинча улар бир соатга яқин айланиб юришади ва қайтиб келиб жойига ёки дуч келган ерга ётишади. Баъзилари умуман юришмайди, фақатгина ўтиради ёки тик туришади. Эртасига улар хеч нарсани эслай олишмайди.

 

Ўрта асрларда бу касаллик атрофдагилардан сир тутилган, чунки уйқуда юрадиган ва гапирадиган инсонлар жодугарликда айбланган. Уларни сувга чўктириш ёки гулханда ёқиш орқали қатл этишган.

Уйқуда юриш касаллиги кўпроқ 3-4 ёшли болаларда учрайди ва кейинчалик ўз- ўзидан йўқолиб кетади. Ёшлигида бу касалликни бошидан кечирганларнинг 1% гина сурункали лунатикларга айланиши мумкин.

Бундай инсонларни хуруж пайтида уйғотиш мумкин эмас, чунки кучли қўрқув ёки психологик жарохат етказиш мумкин. Яхшиси, эҳтиёткорлик билан ўрнига етаклаб бориш зарур.

Таниқли биолог, И.И. Мечников, лунатиклар кундалик хаётида бажарадиган ишларини уйқусида ҳам такрорлашини айтиб ўтган. Масалан тикувчи уйқусида тикишни давом эттиради, хизматкорлар уй тозалайди, ақлий мехнат билан шуғулланувчилар ижод қилишда давом этади. Баъзида эса уларнинг харакатлари ғайриоддий тус олиши мумкин. Баъзилари узоқдаги дарёга чўмилишга боришади, баъзилари дарахтларнинг устида маймундек харакатланади, баъзилари эса томларнинг устидан, ингичка тарновлардан юришади. Бунга сабаб лунатикнинг барча харакатлари онгсиз равишда бажарилишида, қўрқув, хавотирланиш хисларининг йўқлигидир. Бу холатлар кўпинча жарохатланиш билан якунланади. Лунатиклар кўпинча деразадан тушиб кетадилар, баъзида ойнали эшикдан ўтмоқчи бўлиб танасига шикаст етказадилар.

 

Лунатиклар билан бирга яшовчилар эхтиёт чораларини кўриб қўйишлари зарурдир. Масалан дерезаларга панжара қўйиш, кечга яқин электр симларини йиғиштириб олиш, хавфли буюмларни яшириб қўйиш...

 Туш кўриш билан тушда юриш бир-бирига қарама-қарши холатлардир. Туш кўраётган инсон ёрқин фантастик оламга саёҳат қилади, бунда барча мушаклар бўшашиб инсон фалаж холатига яқин бўлади, кўпинча кўрган туши эсида қолади. Тушда юраётган лунатик эса аксинча бемалол харакатланади ва умуман туш кўрмайди, барча харакатлар хотирада из қолдирмайди. Тиббий китобларда олти кишидан иборат лунатиклар оиласи хақида айтиб ўтилган. Улар тунда ошхонага йиғилиб, чой ичиб ўтиришган, кейин хоналарига тарқалиб ухлашда давом этган. Эрталаб ҳеч бири бу воқеаларни эслай олмаган.

 

Касаллик сабаби ханузгача аниқланмаган, лекин ота-онанинг иккиси хам бу касалликка чалинган бўлса, у холда касаллик фарзандига ҳам ўтади. Шунингдек тинимсиз зўриқиш, бетартиб ва чала ухлаш, стресс холатларининг кўпайиб кетиши, алкогол, дори дармонларни хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш хам касалликни келтириб чиқариши мумкин.

Касалликни кузатишлар шундан далолат берадики, лунатиклар мутлақо безиёндир. Яқинлари уларнинг тунда туриб уй тозалашига, кийиниб олиб ишхонага бориб келишига, балконга чиқиб "машина хайдашига” ўрганиб қолишган. Фақатгина биринчи кўрган одамга манавий зиён етиши мумкин. 

 

”Акам лунатизм хуружи пайтида испан тилида гаплашар эди. Лекин уйғоқлигида бу тилда битта ҳам сўз айтолмасди. Бу тилни у қандай қилиб ўрганиши мумкин. Аждодларимиз испан бўлишган экан. Балки генлар орқали тил билиш қобилияти ҳам ўтгандир,” – деб ёзади россиялик Смирнова В. Кўпчилик лунатиклар оддий одамларда учрамайдиган қобилиятларга эга бўлишган. Балки бу табиатнинг бир инъоми бўлиб, фақатгина танланган инсонларга берилаётгандир. 

Сомнабулизм қандайдир касалликнинг белгиси бўлиб, кўпинча невроз ёки эпилепсия (тутқаноқлик) бошланишидан дарак бериши мумкин. Шунинг учун касаллик белгилари бошланиши биланоқ шифокорга мурожаат этиш зарур.


 

Категория: Qiziqarli va foydali | Добавил: Saldat (11.03.2014)
Просмотров: 1283 | Рейтинг: 0.0/0



Нравится






Главная | Регистрация | Вход | RSS





Qiziqarli maqolalar






www.testing.uz 2012-2017
контакты: myweb.uz@mail.ru
тел: +998917874565