Главная » Статьи » Qiziqarli va foydali

Героинга қарамликдан қутулиш мумкин (Geroinga qaramlikdan qutilish mumkin)


 

Гиёҳванд моддалар, аниқроғ героинга боғланиб қолган кишиларни ажал домидан қутқариш мумкинми? Мексикалик олимлар бунинг иложи бор эканлигини таъкидлашмоқда. Мексика Миллий психиатрия институти мутахассислари томонидан яратилган вакцина шундай хулоса чиқаришга имкон бермоқда. Дори воситасини синовдан ўтказишнинг биринчи босқичи   муваффақиятли   якунланган.  Тажрибалар бундай вакцина билан эмланган сичқонларда героинга қарамлик сусайганини кўрсатди."Тажрибанинг асосий мақсади кишида гиёҳванд моддаларга нисбатан иммунитет ҳосил қилишдир.  Шу тариқа героинга ўрганиб қолган кишига ҳам оғу таъсир қилмай қўяди. Натижада героинни қабул қилишга ҳам эҳтиёж қолмайди. Биз  бу тажрибани кемирувчиларда синаб кўрдик ва яхши натижага эришдик", — дейди Мексика Миллий психиатрия институти директори Мария Елена Медина. Олимларнинг маълум қилишича, камида 5 йилдан сўнг вакцинани кишиларда синаб кўриш бошланади. Мексика учун бундай тадқиқот катта аҳамиятга эга, Чунки Мексика дунёда гиёҳванд моддалар энг куп ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Мексика хукумати эса гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳларга қарши қатъий кураш олиб бормоқда.

Муаллиф: Собир Турдиев.

Категория: Qiziqarli va foydali | Добавил: Saldat (09.02.2014)
Просмотров: 468 | Рейтинг: 0.0/0



Нравится






Главная | Регистрация | Вход | RSS



referatlar va mustaqil ishlar

Qiziqarli maqolalar






www.testing.uz 2012-2017
контакты: myweb.uz@mail.ru
тел: +998917874565