Главная » Статьи » Qiziqarli va foydali

Қашшоқлик зеҳний қобилиятни чегаралайди

Тадқиқотчларга кўра, қашшоқлик ақлий фаолиятга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

"Science" журналида чоп этилган тадқиқот натижаларида айтилишича, камбағаллик инсоннинг зеҳний потенциалига ҳам зарар етказади.

Ҳалқаро тадқиқотчилардан иборат гуруҳ Ҳиндистон ва АҚШ да изланишлар олиб борган.

Аввалги тадқиқотлар қашшоқликда яшаётганлар ҳамиша ҳам турли вазиятларда тўғри қарор қилмасликларини кўрсатганди, лекин бу икки омил ўртасидаги боғлиқлик савол остида эди.

Америка, Британия ва Канадалик олимлардан ташкил топган гуруҳ бу саволга жавоб излашга ҳаракат қилган.

Ҳиндистондаги шакарқамиш етиштирувчи фермерлар ҳаёт тарзи ўрганиб чиқилган.

У ердаги фермерлар ҳаёти қатор босқичлардан ўтади: ҳосилдан аввал, яъни шакарқамишни етиштириш учун қарзлар олинган давр - қашшоқлик даври. Кейинги босқич ҳосил йиғилган, лекин ҳали фойда қўлга келиб тушмаган давр - ўта қашшоқлик даври. Ва ниҳоят ҳосил сотилиб, фойда қўлга келиб тушган давр - нисбатан тўқлик даври.

Британиядаги Варвик Университетидан доктор Ананди бу даврлар мобайнида фермерлар учун турли зеҳний машқлар берган. Маълум бўлишича, зеҳний топишмоқларни ечишда ҳар даврда натижа турлича бўлган.

"Фермерлар қўлларида кўпроқ пул бўлган вақти, ақлий фаолиятлари ўткирроқ бўлганлигини кўришимиз мумкин эди".

Бу каби натижа фақатгина Ҳиндистондаги фермерларга таалуқли эмаслигини текшириб кўриш мақсадида АҚШда ҳам шунга ўхшаш тажриба ўтказилган.

Бири ўзига тўқ ва бошқаси камбағаллардан ташкил топган гуруҳга уларнинг молиявий вазияти ҳақида ҳаёлий вазиятни келтириб чиқариш сўралган ва зеҳний топишмоқлар берилган.

"Натижа шу бўлдики, вазият молиявий жиҳатдан қулай бўланда икки гуруҳнинг орасидаги фарқ кам бўлган. Лекин вазият оғирлашиши билан камбағаллар гуруҳидаги натижа тушиб кетган".

Тадқиқот хулосаси шуки, камбағалликда, молиявий муаммолар ҳақида мутассил ўйлаш билан заҳннинг ресурслари шу йўналишда кўплаб ишлатилади ва бошқа соҳадаги турли ақлий вазифалар учун камроқ ресурс қолади.

Ушбу хулосалар мутассил равишда молиявий муаммолар босими остида бўлиш жамиятдаги баъзилар учун ҳамиша пастга қараб кетиш омили эканлигини намойиш этмоқда.

"Умид қиламизки бу тадқиқот натижалари камбағалларга нисбатан хайрихоҳроқ муносабатни шакллантиради. Чунки нотўғри қарорларни ҳаётда ҳамма қилади, аммо камбағаллар ўзларига боғлиқ бўлмаган омиллар туфайли кўпроқ бунга мойил бўладилар", -деди тадқиқот гуруҳи вакилларидан бири.

Категория: Qiziqarli va foydali | Добавил: Saldat (30.10.2013)
Просмотров: 1006 | Рейтинг: 5.0/1



Нравится






Главная | Регистрация | Вход | RSS





Qiziqarli maqolalar






www.testing.uz 2012-2017
контакты: myweb.uz@mail.ru
тел: +998917874565